Линклар

Ўзбекистон биринчи ракеткаси Денис Истомин АҚШнинг Атланта шаҳрида ўтказилаётган халқаро турнирнинг яккалик баҳсларида учинчи босқичга чиқди.

Иккинчи босқичда ўзбекистонлик теннисчи мазкур турнирда бешинчи рақам остида сараланган тайванлик теннисчи Йен-Син Луни икки сетда – 7:5, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

26 июлга белгиланган учинчи босқичда Истомин жанубий африкалик Кевин Андерсен ва турнирда иккинчи сараланган австралиялик Метю Эбден ўртасидаги учрашув ғолиби билан беллашади.

Айни дамда ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ATP жаҳон рейтингида 66 ўринни эгаллаб турибди.

“BB&T Atlanta Open” халқаро турнирининг мукофот жамғармаси 545 минг АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG