Линклар

Бугун Қоҳирада исломчи президент Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан четлаштирган генералларни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган кенг кўламли намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Намойишчилар 3 июл куни ҳокимиятдан ағдарилган Муҳаммад Мурсий қайтарилишини талаб қилаëтган исломий гуруҳларга ўз қаршилигини ифода этмоқда.

Ҳафта бошида генерал Абдул Фаттоҳ ал-Сисий мисрликларни жума намозидан сўнг кўчаларга чиқиб¸ ўз бошқарувини қўллаб-қувватлашга чақирди. Мамлакатнинг муваққат раҳбари мисрликларни шу йўл билан Мурсий қайтишини талаб қилаëтган исломчилар давом эттираëтган “зўравонлик ва террорчилика”ка ўз норозилигини билдиришга даъват қилди.

Айни пайтда¸ Обама маъмурияти Мисрда юзага чиққан ҳокимият алмашинувини “давлат тўнтариши” деб баҳолашдан бош тортди ва Мисрга берилаëтган 1¸5 миллиард долларлик йиллик ҳарбий ва иқтисодий ëрдамни давом эттириш қарорида эканини билдирди.

Агар Вашингтон умумхалқ сайловлари орқали ҳокимиятга келган Мурсийнинг президентликдан четлатилишини “давлат тўнтариши деб баҳоласа¸ Конгресс маъқуллаган бу ëрдам автоматик тарзда тўхтатилар эди.
XS
SM
MD
LG