Линклар

logo-print
БМТ Хавфсизлик кенгашининг бугун Ню Йоркда ўтказиладиган навбатдаги мажлисида Сурия миллий коалицияси президенти Аҳмад ал-Жарба мамлакатдаги вазият ҳақида маъруза қилади.

Мазкур йиғин арафасида Жарба АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан учрашиб¸ Суриядаги вазиятни “умидсиз” дея баҳолади.

Кечаги учрашувда Сурия мухолифати раҳбари АҚШдан Асад режимига қарши курашаëтган исëнчиларни зудлик билан қуроллантиришни сўради.

БМТ Бош котиби Бан Ки-мун пайшанба куни Сурияда икки йилдан бери давом этаëтган фуқаролар уруши оқибатида 100 мингдан ошиқ одам нобуд бўлганини билдирди.

Ҳозирча АҚШ президенти Обама мамлакатнинг Сурия можаросига бевосита аралашувига хоҳиш кўрсатмай келаëтир. Хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқига эга Россия ва Хитой Асад ҳукуматига қарши халқаро ҳарбий амалиëт уюштирилишига кескин қаршилик кўрсатиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG