Линклар

Озарий мухолифати раҳбари ватанга қайтиш режасида қатъийлигини билдирмоқда


Рустам Ибрагимбеков.

Рустам Ибрагимбеков.

Озарий мухолифати томонидан октябр ойига белгиланган президент сайловларига номзод этиб танланган Рустам Ибрагимбеков¸ ўз ҳаëтига мавжуд таҳдидларга қарамай¸ Бокуга қайтиш қарорида эканини билдирди.

Озодлик мухбири билан Брюсселдан гаплашган таниқли киносценарист¸ драматургдан катта сиëсатчига айланган Ибрагимбеков 31 июл куни Бокуга қайтиб¸ сайловолди кампаниясига ҳозирликка киришажагини билдирди:

- Мен ватаним тупроғига қўнишим билан ëки қайтишимдан 2-3 кун ўтиб қамоққа олинишимни эҳтимолдан соқит қилмайман. Айни пайтда¸ ҳукуматнинг асосий мақсади менинг сайловларда қатнашишим ва номзод сифатида рўйхатга олинишимга йўл бермаслик эканини яхши тушунаман¸ деди Ибрагимбеков.

Озарбайжон Демократик кучлари миллий кенгаши жорий ой бошида Рустам Ибрагимбековни мухолифатнинг президентликка ягона номзоди этиб сайлади.
Айрим норасмий маълумотларга кўра¸ ҳукумат мухолифат етакчисини қамоққа олиш тараддудини бошлаган.
XS
SM
MD
LG