Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:43

АҚШ қўмитаси Қозоғистондаги дин эркинлигини танқид қилди


Халқаро диний эркинликлар бўйича АҚШ қўмитаси раиси Роберт Жорж Қозоғистондаги эътиқод эркинлиги вазиятини танқид қилди ва “Остона ҳукумати бу борада минтақада етакчи бўлмай қолди” дея баҳолади.

АҚШ қўмитаси раисига кўра¸ икки фаолнинг диний эркинлик билан боғлиқ фаолияти учун судланаëтгани ва мамлакатда икки йил аввал қабул қилинган кескин қонун кўплаб фуқаролар ҳақларининг бузилишига асос бўлган ва Қозоғистоннинг халқаро обрўсига путур еткизган.

АҚШ намояндаси тилга олган икки фаол – Остонадаги черков етакчилари 63 яшар Александр Харламов ва 66 яшар Бахитжон Кашкумбоевлар тўрт ой руҳий касаллар шифохонасида сақлангач¸ ҳозирда диний адоват қўзғаганлик айби билан ҳибсда сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG