Линклар

Мордовия Олий суди Pussy Riot аъзоси сўровини рад қилди


Надежда Толоконникова

Надежда Толоконникова

Россия Федерацияси таркибидаги Мордовия республикаси Олий суди Pussy Riot аъзоси Надежда Толоконникованинг муддатидан аввал қамоқдан озод қилиш ҳақидаги сўрови қондирилмагани юзасидан шикоят аризасини кўриб чиқди.

Маҳкама бу аризани асоссиз деб топди ва Толоконниковани қамоқда қолдириш қарорини кучда қолдирди.

26 апрел куни Мордовиянинг Зубово-Полянск суди Толоконникованинг муддатидан аввал озод қилиниш ҳақидаги сўровини рад этган эди.

Гуруҳнинг яна бир аъзоси Марина Алëхинанинг айни мазмундаги сўрови ҳам чоршанба куни Перм маҳкамаси томонидан рад этилди.

Феминист панк-тиловат гуруҳининг бу иккала аъзоси 2012 йил августида диний адоватни қўзғашда айбланиб¸ икки йиллик қамоққа ҳукм этилган эди.

Иккала қўшиқчининг жазоланишига Москва черковида Владимир Путинга қарши ўтказган тиловати асос бўлди.
XS
SM
MD
LG