Линклар

Мусулмонлар учун муқаддас саналган рамазон ойида АҚШ президенти Барак Обама мамлакатдаги мусулмон жамоаси вакилларини Оқ уйга ифторликка таклиф қилди.

Таклиф қилинганлар орасида мусулмон давлатлари элчилари¸ АҚШ Конгрессидаги мусулмонлар¸ шунингдек мусулмон олимлари¸ кашфиëтчи ва тадбиркорлари¸ шунингдек тиббиëт соҳасидаги етакчи шахслар бор.

Мусулмонларни муқаддас ой билан қутлаган Обама рамазон инсоннинг Оллоҳга севгисини кўрсатадиган¸ айни пайтда оила ва дўстлар даврасига тўпланадиган ой эканини таъкидлади.

Обама Оқ уйга келганидан бери ҳар йил рамазонда мусулмонлар билан ифторлик қилиш анъанасини йўлга қўйган.
XS
SM
MD
LG