Линклар

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида рўй берган навбатдаги можаро оқибатида икки ўзбек чегарачиси ўлдирилди. Шу муносабат билан "Қурултой" иштирокчилари қўшнилар ўртасига низо солиб келаëтган бундай ҳодисалар моҳиятини таҳлил қилдилар.

23 июль куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлди ва унда икки нафар ўзбек чегарачиси ўлди.

Воқеа жойидан xабар бераëтган Озодлик мухбирига кўра¸ 23 июль куни эрталаб соат 9 яримда содир бўлган отишма "М. Болтабоев" номли фермер хўжалигига қарашли "Сассиқсой" чегараолди ҳудудида 4 қирғиз чегарачисининг ноқонуний равишда Ўзбекистон томонига ўтгани боис низо келиб чиққан.

Ўзбекистон ҳукуматига яқин podrobno.uz сайти хабар қилишича, расмий Бишкек ўз чегарачилари ноқонуний тарзда ўзбекистонлик икки ҳамкасбини отиб ўлдирганини тан олган ва ўзбек томонидан кечирим сўраган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара хизматларининг маҳаллий вакиллари 23 июлда юз берган ҳодиса борасида айни куни учрашув ўтказганлар. Қирғизистон чегара хизматининг расмий баёнотига кўра, Ўш ва Жалолобод вилоятлари бўйича масъул Абдикарим Алимбаев Ўзбекистон чегара хизматининг "Восток" бошқармаси раҳбари Ойбек Қосимов билан учрашган.


Томонларнинг ҳар бири ҳодисани ўзича тафтиш қилишга келишгани билдирилди.

Бу текширув натижалари чиққунига қадар¸ ўзбек –қирғиз чегарасидаги вазиятни Озодликинг "Қурултой" дастурида ëритишга қарор қилдик.

Эшиттиришда қатнашган тошкентлик таҳлилчи Анвар Назиров икки аскари ўлдирилган ўзбек ҳукуматининг сассизлиги минтақадаги таҳликали вазият таранглигини янада кучайтиради¸ деган фикр билдирди.

Ўзбек-қирғиз чегарасида туриб воқеани ëритаëтган Озодлик мухбири Санжар Эралиев милтиқли кишиларнинг “разборкаси” оддий одамлар ҳаëтини қийинлаштираëтганидан гапирди.

Қирғизистон президентининг парламентдаги вакили Ўрозбек Мўлдалиев ўзбек -қирғиз чегарасидаги аниқланмаган ҳудудлар низолар хамиртуруши бўлаëтганини айтди.

Эшиттиришда қатнашган қирғиз журналисти Венера Соғиндиқ қизи Мўлдалиев гапига қарши чиқиб¸ чегара аниқланмагани милтиқ отиш ҳуқуқини бермайди¸ дея таъкидлади.

Венера Соғиндиқ қизи чегарада милтиқ отилишини тақиқлаш керак¸ деган таклифни илгари сурди.

Эшиттиришнинг бошқа иштирокчилари таҳлилчи Камолиддин Раббимов¸ сиëсатшунос Комрон Алиев¸ журналист Сергей Ежковларнинг фикрларини тўла тарзда "Қурултой" эшиттиришида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG