Линклар

Мисрда мамлакатнинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ва мухолифлари ўртасидаги тўқнашувларда юзга яқин одам ҳалок бўлган, мингдан зиёд одам жароҳатланган.

Мурсий тарафдорлари талафотлар сони бундан-да кўп бўлиши мумкинлигини
айтмоқда, лекин буни расман тасдиқлаш имконсиз.

Талафотларнинг кўпи Искандария шаҳрида қайд этилди. Тиббиёт ходимлари ва воқеаларни кузатаётган журналистлар айримлар намойишлар пайти келиб чиққан тўқнашувларда, бошқалари эса ўқ тегиб ҳалок бўлганини айтишади.

Искандарияда Мурсий тарафдорларининг бирини бошини ўқ тешиб ўтган. Ўқ ким тарафидан отилгани маълум эмас.

Мисрда намойишлар жума кунги номоз ортидан бошланиб кетди ва тун бўйи мамлакатнинг бир қанча шаҳарларида давом этди.

Улар Мурсийнинг ҳокимиятдан ағдарилгани ноқонунуний бўлди демоқда ва унинг президентликка тикланишини талаб қилмоқда.

-Мисрнинг қонуний сайланган президенти конституцияга мутлақо зид тарзда ағдарилди, биз уни президентликка қайта тикланишини талаб қилиб, бу ерга келдик, -дейди Қоҳиранинг Таҳрир майдонига йиғилган Мурсий тарафдорларидан бири.

Қоҳиранинг Таҳрир майдонига келган Мурсийнинг мухолифларидан бири эса мамлакатни исломий кучлар бошқаришини истамаслигини айтади.

- Мени бу ерга келишимни боиси шундаки, биз Мусулмонлар Биродарлиги ёки террорчиларнинг мамлакатда бўлишини хоҳламаймиз. Биз барча дин аҳли муштарак яшаши тарафдоримиз, - дейди Мурсийнинг мухолифларидан бири.

Бир кун аввал Миср Армияси генерали Абдул Фаттох Сисий одамларни кўчага чиқишга ва ҳарбийлар томонидан президентнинг четлатилишига халқ қўлловини намойиш этишга даъват қилганди.

Мурсийнинг тарафадорларидан бири генерал Сиссийни фитнакорликда айблайди.

-Сисийнинг баёнотидан сўнг одамларнинг унга нисбатан муносабати кескин ўзгарди. Бу гапи билан у аҳолини ярмини қириб ташлаш учун бошқа ярмининг мондати керак, демоқдами, бу жуда тажоввузкор баёнот, дейди мурсийнинг Қоҳира кўчаларига чиққан минглаб тарфдорларидан бири.

Айни пайтда Мисрнинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Муҳаммад Мурсий Фаластиндаги Ҳамас исломий жанггари гуруҳи билан билан тил бириктирганликда айбланмоқда ва у 15 кунга ҳибсда ушлаб турилиши айтилмоқда.

Мисрда Мурсий ҳокимиятдан ағдарилганидан буён уч ҳафта ўтди, бу вақт ичида рўй берган тўқнашувларда 200дан зиёд одам ҳалок бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG