Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:50

Ўзбекистонга "диний-экстремистик руҳдаги адабиётлар" оқими ошган


Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси 2013 йилнинг биринчи ярмида мамлакатга диний-экстремистик руҳдаги тақиқланган адабиётларни олиб киришга оид 608 та ҳолат қайд этилгани ва 32 минг нусха адабиёт ва аудио материаллар тўхтатиб қолинганини маълум қилди.

Бу ўтган йилга қараганда икки баравар кўпдир. 2012 йилда ўзбек божхоначилари 14 минг дона диний-экстремистик руҳдаги тақиқланган адабиётларни тўхтатиб қолишган эди.

Ҳозирча, Ўзбекистон чегаралари ва мамлакат ичкарисида мусодара қилинаётган адабиётларнинг мазмунига оид расмий маълумотларни очиқламаган. Форум 18 халқаро ташкилотига кўра, мамлакат чегаралари ва шунингдек, ичкарисида мусодара қилинаётган материалларнинг 80-90 фоизи Ислом динига оиддир.

Айрим ўзбекистонликлар жамият учун ҳеч қандай хавфи йўқ адабиётлар ҳам чегарада тўхтатиб қолинаётгани ҳақида шикоят қилишган.

Халқаро ҳисоботларда Ўзбекистон одамларнинг эътиқод эркинлиги топталаётган давлат сифатида тилга олинади.
XS
SM
MD
LG