Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:05

Украина пойтахтида Киев Руси ташкил топганининг 1025 йиллиги нишонланмоқда


Украина пойтахтида Киев Руси ташкил топганининг 1025 йиллиги муносабати билан тантаналар бўлиб ўтяпти.

Кўплаб мамлакатлардан черков аҳли Киевга етиб келган. Россия президенти Владимир Путин ҳам Украинага ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Путин украиналик ҳамкасби Виктор Янукович билан мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларни мухокама этади.

Киев Руси ташкил топганининг 1025 йиллиги тантаналарида қатнашиш учун Россия президенти Владимир Путин ва Рус Православ черкови раҳбари Кириллнинг келганига қарши бугун Украина пойтахтида норозилик намойишлари ўтказилди.

Намойишчилардан олти нафари хибсга олинди.
XS
SM
MD
LG