Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:24

Ҳуқуқ фаоллари Nike ширкатини ўзбек пахтасидан воз кечишга чақирди


Инсон ҳуқуқлари фаоллари спорт кийимлари ишлаб чиқарадиган Nike ширкатини мажбурий болалар меҳнати эвазига етиштириладиган ўзбек пахтасини сотиб олишдан воз кечишга чақирмоқда.

АҚШдаги Халқаро меҳнат ҳуқуқлари форуми, қулликка қарши курашувчи Anti-Slavery International ҳамда Берлиндаги Ўзбекистон-Германия форуми каби ташкилотлар Nike ширкатига мурожаат этиб, ўзбек пахтасини бойкот қилишни сўраган.

Юздан зиёд фаол имзо чеккан сўровномада Nike қуллар меҳнати ортидан бойлик орттираётган Daewoo International компанияси билан онгли равишда савдо муносабатларини юритаётганидан таассуф билдирилади.

Daewoo Жанубий Кореянинг халқаро компанияларидан бири. У H & M, The Limited, C & A, и Levis каби дунёдаги энг машҳур кийим-кечак ширкатларининг қора рўйхатига киритилган.

Ўзбекистон ҳукумати пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилишини рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG