Линклар

Ҳафта суратлари: ярим яланғоч Путин балиқ овлади


Россия президенти Владимир Путин Тивада меҳнат таътилини балиқ овлаш билан ўтказди.

Россия президенти Владимир Путин Тивада меҳнат таътилини балиқ овлаш билан ўтказди.

2013 йилнинг 30 ҳафтаси ҳам якунланди. Ўтган ҳафта Озодлик мухбирлари ва ахборот агентликлари фотосуратларида мана бу тарзда муҳрланди.


2013 йилнинг 30 ҳафтаси ҳам якунланди. Ўтган ҳафта Озодлик мухбирлари ва ахборот агентликлари фотосуратларида мана бу тарзда муҳрланди.

Покистонлик болакай Карачидаги масжидлардан бирида ифторлик тайёрламоқда.




Маниладаги ёнғин оқибатида 500 одам уйсиз қолди. Ёниб кетган 250 уйдан бирининг эгаси ёнғиндан омон қолган буюмларини лойқа сувдан изламоқда.



Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг рақиблари Қоҳиранинг Таҳрир майдонида ўтказган намойиши, 2013 йил 26 июл.




Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда Жанубий Корея билан уруш якунланганининг 60 йиллиги тантанали нишонланди.



Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Британия қироличаси Елизавета Иккинчини эварали бўлгани муносабати билан муборакбод этди.Шаҳзода Уилям ва унинг рафиқаси Кейт оиласида душанба куни илк фарзанд - ўғил туғилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, янги туғилган чақалоққа Жорж Александр Люи (George Alexander Louis) исми берилди.



Испанияда тезюрар поезднинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 77 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди.

XS
SM
MD
LG