Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:17

Испанияда ҳалокатга учраган поезд машинистига айблов қўйилди


Испанияда ҳалокатга учраган поезд машинистига қасддан бўлмаган қотиллик банди бўйича айблов қўйилди.

Бу ҳақда Испания Ички ишлар вазири Хорхе Фернандес Диас маълум қилди.

53 ёшли Франсиско Хосе Гарсон поезд тезлигини икки баравар оширганликда айбланмоқда.

Пайшанба куни Мадрид шаҳридан келаётган саккиз вагонли поезд Сантяго де Компостела шаҳри яқинида изидан чиқиб кетган.

Ҳалокат оқибатида 78 одам ҳалок бўлди, 160дан зиёд одам жароҳатлан эди.
XS
SM
MD
LG