Линклар

Жон Керри Мисрдаги воқеалар хусусида ташвиш билдирди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Мисрда сиёсий зўравонлик кучайиб бораётганидан хавотир билдириб уни “бурилиш нуқтаси” деб атади.

Шанба куни собиқ президент Муҳаммад Мурсий тарафдорларидан ўнлаб одам хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилганидан сўнг Жон Керри мисрликларни зўравонлик йўлидан қайтишга чақирди.

Давлат котиби “икки йил олдин Мисрда инқилоб рўй бергани ва унинг тақдири ҳозиргача ҳал бўлмагани аммо ҳозирги воқеалар унга таъсир этиши мумкинлиги”ни урғулади.

Мурсийнинг президентлик ваколатлари қайта тикланишини талаб қилаётган минглаб намойишчи якшанба куни эрталаб Қоҳира масжиди яқинидаги майдонни тарк этмади.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мурсий тарафдорлари билан хавфсизлик кучлари ўртасида содир бўлган тўқнашувда 65 киши ҳалок бўлганини билдирди.

Зўравонлик оқибатида юздан зиёд одам ўлганини айтаётган Мусулмон биродарлиги хавфсизлик кучларни қуролсиз намойишчиларни ўққа тутганликда айблади.
XS
SM
MD
LG