Линклар

Ироқ шимолида полиция ходимлари кетаётган автомобил карвонига қарши худкуш ҳужум уюштирилди.

Якшанба куни Туз Ҳурмату шаҳрида машинага ўрнатилган бомбани худкуш портлатгани оқибатида Ироқ полициясининг саккиз ходими ўлган.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, портлашда яна тўққиз нафар полиция ходими тан жароҳати олган.

Июл ойида Ироқ бўйлаб амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 720 дан ортиқ одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG