Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:51

Австралия бош вазири Афғонистонга кутилмаган ташриф билан борди


Австралия Бош вазири Кевин Радд.
Австралия Бош вазири Кевин Радд.
Австралия Бош вазири Кевин Радд Афғонистонда хизмат қилаётган Австралия қўшинларини бориб кўрди.

Афғонистонга аввалдан эълон қилинмаган бир кунлик ташриф чоғида Кевин Радд "Австралия аскарлари ватанга қайтадиган вақт бўлгани”ни айтган.

Кевин Радд рафиқаси Тереза Рейн билан Урузгон вилоятидаги Тарин Ковт базасида австралиялик ҳарбийлар билан учрашган.

Рейн хоним илк бор уруш зонасидаги мамлакат қўшинларини бориб кўрган Австралия бош вазирининг рафиқаси бўлди.

Австралия ҳукумати Афғонистонда хизмат қилаётган 1550 нафар ҳарбийни 2013 йил охирига қадар бу мамлакатдан олиб чиқишни режалаган.
XS
SM
MD
LG