Линклар

Беларуснинг Витебск вилояти Оршанск туманидаги Санкт-Петербург — Одесса автомобил йўлида 28 июл куни “Опел-Омега” русумидаги енгил машина “Мерседес” кичик автобуси билан тўқнашиб кетгани оқибатида тўққиз киши нобуд бўлди.

Россиядаги ахборот агентликлари “Опел-Омега”да кетаётган беш киши, яъни, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир озарбайжонлик нобуд бўлганини билдирди.

Ҳалокат оқибатида автобусдаги 14 йўловчидан уч нафари ва ҳайдовчи ўлган, 11 киши касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда ўлганларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб борилмоқда.

Тонгги соат 07:20 ларда яхши об-ҳаво шароитида, текис йўлда содир бўлган автоҳалокат сабаби ўрганилмоқда. Воқеа бўйича жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG