Линклар

logo-print
Франциянинг Канн шаҳрида номаълум шахс қиймати тақрибан 53 миллион доллар бўлган заргарлик буюмларини ўмариб кетди.

Мазкур талончилик беш юлдузли Carlton меҳмонхонасида бриллиантлар кўргазмаси ўтаётган пайтда юз берди.

Маълумотларга кўра, кўргазма иштирокчиларига қурол ўқталган номаълум шахс қимматбаҳо буюмларни кичкина жомадонга жойлаб, кўздан ғойиб бўлган. Айни пайтда кўргазмага келганлардан ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.

Шу йилнинг май ойида Канндаги меҳмонхоналардан бирида қиймати миллион доллардан ошиқроқ бўлган тақинчоқлар йўқолганди. Ўғирлаб кетилган буюмлар Швейцариянинг Chopard заргарлик ширкати ходимига тегишли бўлган.
XS
SM
MD
LG