Линклар

logo-print

Миср Бош вазирига янги ваколатлар берилди


Миср Бош вазири Ҳазем Беблавий.

Миср Бош вазири Ҳазем Беблавий.

Икки кун давом этган тартибсизликлардан сўнг Миср Бош вазири Ҳазем Беблавий кишиларни зўравонликка ундаганликда гумонланмиш шахсларни ҳибсга олиш учун ҳарбийларга санкция бериш ваколатига эга бўлди.

Бу ҳақдаги декретни якшанба куни Миср муваққат президенти Адли Мансур имзолади. Мазкур ҳужжат Беблавийга, қотиллик билан боғлиқ жараёнлар хориж, давлат хавфсизлиги масалалари бўйича фавқулодда трибунал қарорларини бекор қилиш ҳуқуқини ҳам бериши айтилмоқда.

Шу йилнинг 3 июл куни ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари айни пайтда норозилик акцияларини давом эттириш ниятида эканларини айтмоқдалар.

Шанба куни Мисрда содир бўлган тўқнашувларда, расмий маълумотларга кўра, 70 нафардан зиёд киши қурбон бўлган. Якшанба кунги тартибсизликлар чоғида эса камида икки киши ҳалок бўлган.

Мурсий ҳокимиятдан четлатилганидан буён ўтган дам олиш кунлари Миср учун энг қонли кунлар бўлди.
XS
SM
MD
LG