Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:00

Ўзбекистонда аномал иссиққа қарши душ қабул қилиш тавсия қилинди


Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 45 даражали иссиққа қарши душ қабул қилишни тавсия қилмоқда.

Ўзбекистон Гидрометеомаркази берган маълумотларга кўра, сўнгги бир неча кун давомида мамлакатда ҳаво ҳарорати кундузи 43-45 даражага кўтарилди.

29-31 июл ва 1-2 август кунлари эса кундузги ҳароратнинг 37-42 даража атрофида бўлиши, айрим иссиқ ҳудудларда эса 43-45 даражага қадар кўтарилиши мумкинлигидан аҳоли расман огоҳлантирилди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса ҳароратнинг фавқулодда кўтарилиши боис мамлакатдаги мобил алоқа операторлари орқали аҳолига смс-тавсияларни йўллади.

Ушбу смс-тавсияларда куннинг иссиқ вақтларида спиртли ичимликлар ичмаслик, кўпроқ сув ичиш ва мевалар истеъмол қилиш, ортиқча овқат емаслик, юқори калорияли тамоларни вақтинча емаслик тавсия қилинди.

Бундан ташқари, вазирлик тавсияларида салқинда юриш, юпқа кийиниш, қуёш нуридан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар тақиш, деразаларни маҳкам ёпиш ва совуқ душ қабул қилиш ҳам айтилди.
XS
SM
MD
LG