Линклар

Тошкентда юздан ортиқ этник қирғизлар Қирғизистон олийгоҳларига ўқишга кириш учун имтихон топширади.

“Кабар” ахборот агентлигининг билдиришича, имтихонлар Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихолнаси биносида ўтказилади. Этник қирғиз ёшларидан имтихон қабул қилиш учун Тошкентга Бишкекдан Маориф вазирлиги вакиллари жўнаб кетган.

Жорий йилда Бишкек Ўзбекистондаги этник қирғизлар учун олийгоҳлардан 20 ўрин ажратган. Бу ўрин учун 100 киши ҳужжат топширган.

Ўзбекистон ҳукумати эса мустақиллик эълон қилинган 1991 йилдан бери Қирғизистондаги этник ўзбеклар учун ўз олийгоҳларидан битта ҳам ўрин ажратмаган.
XS
SM
MD
LG