Линклар

logo-print

Тошкентда тарихий шахслар яшаган мавзе бузилади


"Ўзбекфильм" асосчиси Комил Ёрматов. Баҳодир Жалол мўйқаламига мансуб асар.

"Ўзбекфильм" асосчиси Комил Ёрматов. Баҳодир Жалол мўйқаламига мансуб асар.

Тошкентда Ўзбекистон санъати ва маданиятининг таниқли намоёндалари яшаган тарихий мавзе бузилади. Бу ҳақда Москвадаги “Новости” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, бузиладиган мавзедаги уйларда “Ўзбекфильм” киностудияси асосчиси, машҳур кинорежиссёр Комил Ёрматов, машҳур драматург ва академик Иззат Султон, машҳур совет альпинисти Вадим Элчибеков яшаган. Шунингдек, дунёга танилган рус ёзувчиси Константин Симонов узоқ йиллар яшаган мемориал уй ҳам бузиладиган бинолар рўйхатига киритилган.

“Новости” агентлиги уйларнинг бузилиши ҳақида аҳолини милиция ва шаҳар ҳокимияти вакилларидан иборат гуруҳ огоҳлантирганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG