Линклар

“Тошкент” сейсмик маркази пойтахтда зилзила бўлгани тўғрисидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда Ўзбекистондаги интернет нашрлар хабар тарқатди.

Аввалроқ бир қатор ахборот агентликлари 29 июль куни Тошкент вақти билан 10:26да Наманган ва Тошкентда зилзила бўлганини хабар қилган эди. Ахборот агентликлари зилзила кучи эпицентрда 4 баллдан юқори бўлганини, Наманганда зилзила 3 балл, Тошкентда 2 балл кучда сезилганини ёзган.

Бу маълумотни рад этган “Тошкент” сейсмик марказининг билдиришича, Наманганда зилзила кучи 2 баллни ташкил қилган. Тошкентда эса зилзила бўлмаган.
XS
SM
MD
LG