Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:20

18 га тўлмаган ўзбекистонлик - "бола" ва у бепул даволанади


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ёши 18 гача бўлган ўзбекистонлик болаларга вазирлик тизимидаги муассасаларнинг ҳаммасида бепул хизмат кўрсатилиши белгиланган буйруқни эълон қилди. Бунга қадар бепул даволаниш имтиёзи 14 ёшгача бўлган болаларга дахлдор эди.


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 18 ёшгача бўлган болалар вазирлик тизимига кирувчи тиббий муассасаларда бепул даволанажаги тўғрисидаги 10 июлда имзоланган буйруқ 26 июль куни вазирлик сайтида эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири буйруғида “ёши 18 гача бўлган ўзбекистонлик барча болаларга (туғилганига 17 йилу 11 ою 29 кун бўлганлар) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими муассасаларининг ҳаммасида бепул хизмат кўрсатиш белгилаб қўйилсин”, дейилган.

225-буйруқ матни билан танишиш жараёнида: “Шу пайтгача ҳам болалар бепул даволанмасмиди?” деган савол туғилди ва бу саволни вазирликнинг ўзини таништирмаган масъул ходимига бердик:

- Олдин “болалар” деганда 14 ёшгача бўлганлар тушунилар эди. Энди қонунга биноан ёш цензи ўзгарди ва “болалар” тушунчаси 18 ёшгача бўлганларни қамраб олади, деди вазирлик расмийси.

Озодлик: Болаларни, яъни ёши 18 гача бўлганларни мулк шаклидан қатъи назар барча тиббиёт муассасалари бепул даволашга мажбурми?

- Йўқ, фақат давлатники. Давлат томонидан кафолатланадиган муассалаларда бепул даволанишади. Хусусийлар бундан мустасно. Буйруқда “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими муассасаларида”, деб ёзиб қўйилган.

Озодлик: Буйруқ матнидан бошқа бир маъно, яъни ёши 18 дан катта бўлганларнинг барчасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими муассасалари хизмати пуллик бўлади, деган маъно чиқаяпти. Шундайми?

Бу саволимизга вазирлик вакилидан айнан мана бу жавобни эшитдик:

- Ёши 18 дан баланд бўлганлар бепул даволаниши учун имтиёзлари бўлиши керак. Ҳукумат қарорларида имтиёзга эга контингентлар белгилаб қўйилган. Масалан, ногиронлар, кекса ёлғизлар, уруш қатнашчилари. 20 фоиз давлат томонидан кафолатланган. Қолган ҳаммаси пуллик. Бепул даволаниш учун бемор ордер олиши керак. Ордер олиш учун эса, имтиёз керак. 18 ёшгача бўлганларда эса, шу пайтгача имтиёз бўлмаган. Ордер олиш учун улар ё кам таъминланган ёки ногирон бўлиши керак эди, деди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходими.

18 ёшдан катталарнинг даволанишига оид саволларимизни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилига ҳам бердик.

- Шошилинч тиббий ëрдамлар ҳаммаси бепул. Фақатгина белгилаб қўйилган хизматлар бор, шуларга пуллик.

Озодлик: Давлат поликлиникаси деган тушунча борми ўзи?

- Ҳа. Давлат поликлиникаси бепул.


Озодлик: Давлат касалхонасичи?

- Республика миқёсидаги муассасалар платний хизмат кўрсатади.


Озодлик: Туман марказий касалхонасида даволаниш пуллими, бепулми?

- Бепул.


Озодлик: Бутун харажатларни давлат ўз зиммасига оладими?

- Касалхоналарда ҳам пулли хизматлар бор.


Озодлик: Демак, бепули ҳам бор, пуллиги ҳам бор?

- Ҳа.


Озодлик: Масалан, биров касалхонага кўричак билан тушиб қолди, дейлик,...

- Бепул улар. Шошилинч тиббиëт хизматлар барчаси бепул. Олдиндан режалаштириладиган хизматлар пулли.


Озодлик: Вазирнинг буйруғидан келиб чиқадиган бўлсак, 18 ëшгача бўлган болаларга хизматлар шошилинчми, шошилинч эмасми ...

- Ҳаммаси бепул.


Саволларимизга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили жавоб берди.
XS
SM
MD
LG