Линклар

logo-print
Ўзбекистондаги уяли телефон операторлари 1 август куни мамлакат олий ўқув юртларида тест синовлари ўтказилиши муносабати билан қўшимча алоқа хизматлари маълум муддат ўчириб қўйилишини эълон қилди.

“Beline-Uzbekistan”, “Perfectum Mobile”, ”UzMobile”, “Ucell” мобил операторлари 1 август куни эрталаб соат 8:30дан 13:30гача SMS, MMS, WAP ва GPRS хизматлари ишламаслигини билдирди.

Мазкур чора-тадбирларнинг абитурентларнинг синов пайти шпаргалкалардан фойдаланиши ва бошқа тур сохтакорликлар олдини олиш мақсадида амалга оширилаëтгани иддао қилинади.
XS
SM
MD
LG