Линклар

logo-print
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Olam.uz сайтини оммавий ахборот нашри сифатида рўйхатга олган. Бу ҳақда агентлик сайтида хабар қилинди.

Лекин, сайт муассиси кимлиги, қачон рўйхатга олингани тўғрисида маълумотлар йўқ.

Ўтган йили ўқувчилар сони бўйича WWW.uz рейтингида иккинчи ўринга чиқиб олган Olam.uz сайти январ ойи бошида “техник сабабга кўра”, деб ёпилган эди.

Айрим манбаалар сайт ёпилишига унинг ноширларига қарши жиноий иш очилгани сабаб бўлгани ҳақида хабар қилган эди.

Olam.uz сайти ўтган йил оҳирига қадар Ўзбекистонда энг кўп кириладиган веб-саҳифалардан бўлиб, кунига 26 минг киши ташриф буюргани айтилади.
XS
SM
MD
LG