Линклар

Ўзбекистон биринчи ракеткаси Денис Истомин АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ўтаётган Citi Open халқаро турнирининг учинчи босқичига чиқа олмади.

Яккалик баҳсларининг иккинчи босқичида ўзбекистонлик теннисчи мазкур турнирда олтинчи рақам остида сараланган америкалик Сем Кюррига уч сетда – 6:4, 3:6, 6:7 (9) ҳисобида мағлуб бўлди.

Биринчи босқичда Истомин колумбиялик теннисчи Сантяго Хиралдо устидан ғалаба қозонган эди.

Айни дамда ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ATP жаҳон рейтингида 66 ўринни эгаллаб турибди.

Citi Open турнирининг умумий мукофот фонди 1,3 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG