Линклар

“Евроцемент” “Оҳангаронцемент” заводининг 100% акциясига эга бўлмоқчи


Россиянинг “Евроцемент” ширкати Ўзбекистондаги “Оҳангаронцемент” заводи акцияларидаги ўз улушини 100 фоизга етказмоқчи.

Айни дамда Россия ширкатининг “Оҳангаронцемент”даги ҳиссаси 83.91 фоизни ташкил этади.

"Евроцемент" ширкати Оҳангаронда жойлашган йирик цемент заводи акцияларининг назорат пакетини (75%) 2006 йили Гулнора Каримовага тегишли деб ишонилган "Zeromax" компаниясидан сотиб олган эди.

“Оҳангаронцемент” заводи цемент ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонда иккинчи ўринда туради. Заводнинг қуввати йилига 1,986 млн. тоннани ташкил этади.
XS
SM
MD
LG