Линклар

Вашингтон АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуденга вақтинча бошпана берган Москвадан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.

Бу ҳақда маълум қилган Оқ Уй матбуот котиби Жей Карней пайшанба куни уюштирилган матбуот анжуманида президент Барак Обама куз ойларида ҳамкасби Владимир Путин билан ўтиши режалаштирилган саммитда иштирок этмаслиги мумкинлиги маълум қилди.

Карнейга кўра, Оқ Уй айни дамда Обаманинг саммитда иштирок этиш ёки этмаслигини қайтатдан муҳокама қилмоқда.

Сноуденнинг адвокати Анатолий Кучера пайшанба куни Россия ҳукумати унинг мижозига бошпана берганини маълум қилган эди.

Адвокатга кўра, АҚШ разведкаси собиқ ходими айни дамда Россия ҳудудига ўтган.

Эдвард Сноуден бошпана учун Россияга миннатдорчилик билдириб, президент Барак Обамани “қонунга ҳурмат кўрсатмаганлиги” учун танқидга олди.

Қўшма Штатлар Сноуденни мамлакат махсус хизматларининг электрон кузатув дастурларига оид махфий маълумотларни ошкор қилганликда айблаб, уни қайтариб беришни талаб қилмоқда.

Сноуден 23 июлдан бери Москванинг Шереметево аэропортидаги транзит ҳудудда яшаб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG