Линклар

АҚШнинг Оҳайо штатида уч аёлни ўғирлаб, ўз уйида ўн йилдан ортиқ тутқунликда сақлаган ва зўрлаган Ариел Кастро умрбод ва яна 1000 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Пайшанба кунги маҳкамада 53 яшар Кастро 937 та айблов, жумладан, қотиллик, одам ўғирлаш, зўрлаш, тажовуз қилиш ва бошқа жиноятлар содир этганликда айбдор деб топилди.

Оҳайо прокурорлари ҳомиладор аёлни калтаклаган ва ҳомиласи тушиб қолгунча аёлни очликда сақлаган Кастрога ўлим жазоси берилишини сўрамади.

Ўз қилмиши учун узр сўраган Кастро ўзини прокурорлар тасвирлаганидек “монстер” эмас балки "хаста” дея таърифлади.

Кастро қўлбола сигнализация ўрнатиш ва ётоқхона ичида аёлларни занжир билан боғлаб қўйиш орқали ўз уйини қамоқхонага айлантирган.
XS
SM
MD
LG