Линклар

4 августда АҚШ мусулмон давлатларидаги дипломатик миссияларини ёпади


АҚШ Давлат департаменти якшанба куни Қўшма Штатларнинг бир неча мусулмон давлатидаги элчихона ва консулликлари ёпилишини эълон қилди.

Пайшанба куни Вашингтонда сўзлаган Давлат департаменти матбуот вакили Марие Ҳарф таҳдид ҳақида маълумот олганидан кейин дипломатик идораларига кўрсатма берилганини айтди.

- Давлат департаменти АҚШнинг тегишли элчихона ва консулликларига якшанба, 4 август куни идорани ёпиш ёки ўз фаолиятини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берди, деди Давлат департаменти вакили.

Марие Ҳарф АҚШ айрим элчихона ва консулликлари бир кундан ортиқ ёпиқ бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Мусулмон мамлакатлардаги аксар АҚШ дипломатик миссиялари якшанба куни ишлайди.

Европа, Лотин Америкаси ва бошқа жойлардаги АҚШ дипломатик миссиялари эса якшанба куни ёпиқ бўлади.
XS
SM
MD
LG