Линклар

logo-print

Илҳомжон Неъматов махсус вазифалар бўйича элчи этиб тайинланди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича¸ президент Ислом Каримов фармони билан Илҳомжон Неъматов Республика Ташқи ишлар вазирлигининг махсус вазифалар бўйича элчиси этиб тайинланди.

61 яшар Илҳомжон Неъматов 2010 – 2013 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган.

Ўтган ой Неъматовнинг ўрнини 49 яшар Бахтиёр Ғуломов эгаллади.

12uz.com ахборот порталига кўра, махсус вазифалар бўйича элчи лавозими Ўзбекистонда илк бор 1997 йилда Фотиҳ Тешабоевга берилган.
XS
SM
MD
LG