Линклар

logo-print

Москвада депортация лагери қурилди


Москва полициясидан олинган маълумотга кўра, биргина Ясеневодаги бозорлардан бирида 30 июл куни ОМОНчилар 530 нафар марказий осиёлик муҳожир ва 30 яқин шимолий кавказликни қўлга олган. Бундан бир кун олдин Москва ғарбидаги учта бозорда олиб борилган текширув натижасида 470 муҳожирнинг полиция бўлинмаларига олиб кетилгани хабар қилинган эди.

Полициянинг Москвани келгиндилардан “тозалаш”га қаратилган амалиётларига ДАН ходимлари ҳам қўшилди. 30 июл куни “Хавфсизлик” амалиёти доирасида олиб борилган текширувлар натижасида 6000 га яқин маъмурий протокол тузилган.

1 август куни Москвада депортация лагери очилди. Бу ерда полиция рейдида қўлга олинган муҳожирлар Россиядан чиқариб юборилганга қадар шу ерда сақланади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG