Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:49

Озарбайжонда президентлик сайлови куни эълон қилинди


Озарбайжон Президенти Алҳом Алиев.
Озарбайжон Президенти Алҳом Алиев.
Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси эълон қилган баëнотга кўра¸ Озарбайжонда навбатдаги президентлик сайлови 9 октябрда ўтказилади.

Бу сайловларда жорий президент Алҳом Алиев учинчи беш йиллик муддатга ўз номзодини қўйган.

Илҳом Алиев 2003 йилда вафот этган отасининг ўрнини эгаллаганидан бери Озарбайжонни бошқариб келмоқда.

2009 йилда мамлакат конституциясига киритилган тузатишга мувофиқ бир шахс президент лавозимини икки муддат эгаллаши мумкинлиги ҳақидаги банд олиб ташланган.

Илҳом Алиевнинг президентликка номзодини ҳукмрон Янги Озарбайжон партияси илгари сурди.

Озарбайжон мухолифати Илҳом Алиевни қариндош-уруғчилик, мамлакат бойлиги ва ресурсларини оила аъзолари қўлида жамлаганлик, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларини мунтазам бузиб келаётганиликда айблаб келмоқда.

Ўтган ой Озарбайжон мухолифати бирлашиб таниқли киносценарист Рустам Ибрагимбековни мухолифатнинг президентликка ягона номзоди этиб кўрсатди.
XS
SM
MD
LG