Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:19

Муҳтожларга етиб бормаëтган ҳайрия


Гулистонлик биринчи гуруҳ ногирони Эшпўлат Қоратоевга мукофот топшириш пайти.
Гулистонлик биринчи гуруҳ ногирони Эшпўлат Қоратоевга мукофот топшириш пайти.

Давлат раҳбарининг рафиқаси ва икки қизига қарашли 3 ташкилот йил бўйи ҳайрия тадбирлари ўтказадиган Ўзбекистонда ҳаста бўлиб қолган "Жасорат" медали соҳиби Эшпўлат Қоратоевнинг дори-дармонга муҳтож қолаётгани "Қурултой"да муҳокама қилинди.

“Жасорат” медали билан мукофотланган сирдарёлик Эшпўлат Қоратоев ҳаста бўлгани боис дори - дармонга муҳтож қолмоқда.

Давлат раҳбарининг рафиқаси ва иккала қизига оид 3 ташкилот йил бўйи ҳайрия тадбирлари ўтказадиган Ўзбекистондаги бу холат бизни ўйлантиргани боис бу мавзуни “Қурултой “ дастури кун тартибига олиб чиқдик.

Тўкин - сочин ифторлар ўтаëтган¸ закот ва фитрлар берилаëтган манзара фонида “Жасорат” медали совриндорининг ночор аҳволга тушишини қандай мантиқ билан асослаш мумкин.

“Қурултой” эшиттиришида қатнашган социолог тадқиқодчи Абдусами Раҳмонов Ўзбекистонда юлғичлик ва кўз-кўз қилишга асосланган ихтиëрий - мажбурий ҳайрия тарзи маданий тус олиши лозимлигини билдирди:

-Ҳайрия маданиятини шакллантириш керак. Масалан, Ўзбекистонда бир бой одам ифтор берса ўзига ўхшаган тўқлар келиб еб кетаяпти. Бой одам тўй берса кийими борлар келиб тўн кийиб кетаяпти. Бу ҳайрия эмас, кўзбўямачилик. Кўпчилик тадбиркорлар ҳайрия десанг қўрқиб кетишади. Чунки ҳукумат мухтожга бераман деб тадбиркордан мажбуран пул ундирмоқда. Шу тариқа давлат ва жамият икки тарафдан туриб ҳайриянинг асл мазмунини ўзгартирмоқда¸- дейди суҳбатдош.

Суҳбат давомида Раҳмонов АҚШ ва Ғарб давлатлари солиқ имтиëзлари воситасида ҳайриячиликни рағбатлантиришини Ўзбекистон учун намуна сифатида гапирди.

Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаоли Номоз Нормўмин АҚШ¸ Норвегия ва Туркия мисолида ҳайррия тизимларининг самарали ишлаши мумкинлигини гапирди.

Айни пайтда Номоз Нормўмин ўзбеклар генида ҳайриячиликнинг яхши тажрибаси мавжудлигини айтиб, бу тажриба уруғлари жамият эркинлашган пайтда яна кўкаришига умид билдирди.

Суҳбатдошимиз Номоз Нормўмин шу кунларда Туркияда ўлган икки меҳнат мухожирининг жасади ҳайрия ҳисобидан Ўзбекистонга юборилганини айтди.

“Қурултой” эшиттиришида Россиядан қатнашган “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти фаоли Баҳром Ҳамроев Россиядан Ўзбекистонга сўнгги ҳафта ичида 27 тобут кетганини ва ҳаражат ўзбек меҳнат муҳожирлари йиғиб берган пулга қилинганини айтди.

Айни пайтда Баҳром Ҳамраев ўзбекларни фақат ўликларга эмас балки тирикларга ҳам ëрдам беришга чақирди.

Суҳбат давомида Ҳамроев чет эллардан Ўзбекистонга ҳайрия сифатида келтирилган дори-дармонлар “қора бозор” расталаридан ўрин олаëтганидан ташвиш билдирди.

Эшиттиришда қатнашган педагог олим Абдулла Абдураззоқов Норвегияда “Жасорат” медали соҳиби бўлган фуқаронинг памперс олишга пули қолмагани матбуотга чиқса, камида икки вазир ишдан кетишини таъкидлади.

“ Қурултой” эшиттиришини тўлиқ тарзда мана бу ерда тинглаш мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:38:01 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG