Линклар

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг Парвомайский туман суди ҳаками Марат Ибраев “Ор Номус” партиясидан Жуқорғу Кенгаш депутати бўлган Турсунбой Бакир ўғлининг фарзанди Канибек Бакировни 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Канибек Бакиров олдин Боткен вилоят прокуратурасида терговчи бўлиб ишлаган.

2 август куни Бишкек шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи Оқилбек Қозибоевич АКИ Пресс ахборот агентлигига Канибек Бакиров 31 июл куни ҚР ЖК нинг 313-моддаси (Сурункали таъмагирлик) бўйича айбдор деб топилганини айтди.

Суд қарорида Канибек Бакировнинг мулки мусодара қилиниши ва жазони кучайтирилган тартибдаги колонияда ўташи назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG