Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:18

Ташвишли ва қувончли дунё


40 ёшли уйғур акробати Айсикаяр Абулқосимий Хитойнинг Юнан вилоятида икки ҳаво шари ўртасига ўрнатилган арқон кўприкдан ўтиб, томоша кўрсатди.
40 ёшли уйғур акробати Айсикаяр Абулқосимий Хитойнинг Юнан вилоятида икки ҳаво шари ўртасига ўрнатилган арқон кўприкдан ўтиб, томоша кўрсатди.

2013 йилнинг 31 ҳафтаси ҳам якунланмоқда. Ўтган ҳафтадаги муҳим ва қизиқ воқеаларни Озодлик мухбирлари ҳамда ахборот агентликлари фотосуратларга ҳам муҳрлади.1 августда Ўзбекистон олийгоҳларига қабул қилиш имтиҳонларию, Россиядаги муҳожир "овл"ари, намоишлару спорт мусобақалари давомида кузатилган энг қизиқ дақиқалар суратларда акс этган.

Москвада ўтган ҳафтада ҳам муҳожир ови тўхтамади. Сўнгги хабарларга қараганда, 50 ўзбекистонлик депортация қилинган.

1 август куни Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш имтихони ўтказилди. Имтихонга кириш арафасида ҳар бир абутуриент теширувдан ўтди.


Москвада йиғинлар ва тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқи ҳимоясига ўтказилган митингда мухолифат фаоли полиция томонидан қўлга олинмоқда.


Шиа мусулмонлари Боғдоддаги масжидлардан бирида Лайлатул Қадр кечаси ибодат қилмоқда.


Чех Михал Навратил Суппермен кийимида Барселонада ўтган сув спорти бўйича мусобақа финалида иштирок этди.


Афғонистондаги НАТО кучларининг янглиш ҳужуми оқибатида 5 афғон полициячиси ҳалок бўлди.


Россиянинг Нью Йоркдаги консуллиги олдида президент Путин сиёсати ва Россияда гомосексуаллар ҳуқуқлари бузилишига қарши намойиш ўтказган норозилар рус водкасига байкот эълон қилишди.


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (чапдан ўртада) Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари доирасида Исроил Ташқи ишлар вазири Ципи Ливни (ўнгда юқоридан иккинчи) ва Фаластин расмийси Соиб Арикат(ўнгда юқоридан учинчи) билан ифторлик қилмоқда.


Италияда Монтенегро Ирпино ва Биано шаҳарлари ўртасида автобус ҳалокати оқибатида 36 одам қурбон бўлди.
XS
SM
MD
LG