Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:05

АҚШ сайёҳларни эхтимолий террор ҳужумлари ҳақда огоҳлантирди


АҚШ сайёҳларни Ал Қоида ва у билан алоқадор жанггари гуруҳлар Яқин Шарқ ва Шимолий Африка ўлкаларида терактлар уюштириши эхтимоли ҳақда огоҳлантирди.

АҚШ Давлат департаментига кўра, сайёҳлик марказлари ва жамоатчилик транспортлари террорчилик ҳужумларга нишон бўлиши мумкин.

Шу ҳафта New York Times газетаси америкалик махсус ҳизмат ходимлари Ал Қоида лидерлари ўртасидаги телефон суҳбатини қўлга туширганликлари ва ўша суҳбат пайти гап АҚШ манфаатларига қарши ҳужум ҳақида кетганини хабар қилди.

Давлат департаменти Қўшма Штатларнинг Яқин Шарқ, Жанубий Осиё ва Шимолий Африкадаги қатор элчихона ва консуллик идоралари хавфсизлик юзасидан якшанба куни ёпилишини маълум қилди.

Ушбу қарорга биноан, якшанба куни Баҳрайн, Исроил, Иордания, Қувайт, Ливия, Қатар, Саудия Арабистони, Яман, Афғонистон ва Бангладешдаги АҚШ элчилиги ишламайди.
XS
SM
MD
LG