Линклар

logo-print
Ўзбекистон Афғонистон орқали Покистонга электр энергияси етказишни таклиф этди.

Бу ҳақда Покистоннинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Риёз Ҳусайн Бухорий Uzbekistan Today нашрига билдирди.

Элчининг таъкидича, Ўзбекистон Афғонистон орқали юқори кучланишли кабел линиясини ўтказиб, Покистонни электр энергияси билан таъминлашни таклиф этган.

Ҳозирда Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб берувчиларининг қаторида бош ўринни эгаллайди.

Ҳозирда Ўзбекистондан ўтадиган электр линиясини Қобулдан Пешаворгача узайтириш режаланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон электр энергиясини Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Эрондан сотиб олади.
XS
SM
MD
LG