Линклар

35 ёшли америкалик Бен Фрайберг Кубадан АҚШнинг Флорида штати қирғоқларигача бўлган 180 километрлик масофани тўрт метрлик тахтада сузиб ўтди.

Ҳали шу пайтгача ҳеч ким буни уддалай олмаган. Океандаги кучли довулга қарамай Фрейберг 28 соат ичида Флорида қирғоқларигача сузиб борди.

Аввалроқ, 62 яшар америкалик сузувчи Дайана Найад Кубадан АҚШнинг Флорида қирғоқларигача 162 километрлик масофани сузиб ўтиш аҳдидан қайтган эди.

Найад денгиз довули ва медузаларнинг ҳамласига дуч келгач қутқарув кемасига чиқишга мажбур бўлган ва шу билан америкалик сузувчининг жаҳон рекордини ўрнатиш режаси чиппакка чиққан эди.
XS
SM
MD
LG