Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:53

Форум 18: Ўзбекистонда Рамазон ибодатларига чеклов бор


Диний эркинликлар вазиятини кузатиб борувчи Форум-18 халқаро ташкилоти Ўзбекистонда бу йилги Рамазон ибодатларига жорий этилган тақиқ ва чекловларни танқид қилди.

Ташкилот чиқарган ҳисоботда айтилишича, пойтахт Тошкент шаҳридаги ресторан эгалари Рамазон ойида ифторлик учун буюртма қабул қилмаслик ҳақида тепадан оғзаки тарзда огоҳлантирилганлар.

- Бу дин ва эътиқод эркинлиги тамоилларига мутлақо зид амалдир, - дейди Форум-18 тадқиқотчиси Феликс Корли.

Шунингдек, айрим ҳукумат идоралари ишчиларига муқаддас Рамазон ойи давомида ифторликларга бориш ҳам тақиқланган.

Аввалроқ, Озодлик радиоси Тошкентдаги бир қанча ресторанлар боғланиб ифторлик ўтказишга тақиқ борлиги ҳақида тасдиқ олганди.
XS
SM
MD
LG