Линклар

logo-print
Афғонистон шарқидаги Жалалобод шаҳрида, Ҳиндистон консулхонасига қилинган ҳужумдан камида саккиз одам ҳалок бўлди, йигирмадан ортиқ одам яраланди.

Афғон полициясига кўра, ҳужум ҳудкуш кимсалар тарафидан содир этилган.

Жароҳатланганлар орасида ёш болалар бор. Ҳиндистон элчихонаси ходимларидан ҳеч бирига зиён етмаган.

Хабарларга кўра, уч нафар ҳудкуш кимса бомба ўрнатилган машинани консуллик биноси томон ҳайдаб, портлатиб юборган.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужумга масъулиятни зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG