Линклар

Тимошенконинг қизи онасига хорижда даволанишига рухсат берилишини талаб этди


Қамоқда етти йиллик жазо муддатини ўтаётган Украина собиқ бош вазири Юлия Тишмошенконинг қизи Евгения Озодлик мухбири билан суҳбатда Киев расмийларидан онасининг чет давлатда тиббий муолажа олишига рухсат берилишини талаб этди.

Онасининг қамалганига икки йил тўлиши муносабати билан ўтказилган суҳбатда Евгения Тимошенко онасига зудликда жарроҳлик амлаиёти зарурлиги ва буни фақат хорижлик шифокорлар уддалай олишини айтди.

Икки йил аввал Украина маҳкамаси собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкони 2009 йил Россия билан келишув имзолаётган пайт хизмат вазифасини суиистеъмол қилган дея етти йилга озодликдан маҳрум этганди.

Тимошенко эса, ўзига қўйилган айбловлар ортида сиёсий важлар турганини айтиб, ўзига қўйилган айбловни рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG