Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:47

Эроннинг янги президенти бугун қасамёд қилади


Эронда янги президент этиб сайланган Ҳасан Руҳоний якшанба куни Теҳронда қасамёдга келтирилади.

Шанба куни Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманаий Ҳасан Руҳоний президент этиб сайланганини расман тасдиқлади.

Руҳонийнинг қасамёд маросими парламент аъзолари ва камида 52 давлат дипломатлари иштирокида бўлиб ўтиши режаланган.

Эрон конституциясига мувофиқ шанба куни мамлакат Олий руҳонийси тасдиқлаши ортидан Руҳоний тўрт йиллик президентлик муддатини расман бошлади.

Маросимда Ҳаманаий янги президентнинг юзини ўпиб унга муваффақият тилади.

Эроннинг ядровий дастури бўйича бош музокарачиси бўлган 65 яшар Руҳоний июн ойида ўтказилган сайловда ғолиб чиққан эди.
XS
SM
MD
LG