Линклар

Япония шимолида Рихтер ўлчови бўйича 6 балли зилзила рўй берди.

Мамлакат метереология агентлиги денгиз тўфони рўй бериши хавфи йўқлигини билдирди.

Якшанба куни эрталаб содир бўлган зилзиланинг эпимаркази 2011 йил март ойида 9 балли ер силкиниши содир бўлган Мияги минтақасида бўлган.

2011 йилги зилзила денгиз тўфони ҳосил қилганидан кейин Фукусима атом станцияси оператори бўлган Токио Электр қуввати корпорацияси атом станциясидан радиация сизиб чиқа бошлаганини эълон қилган эди.

4 август кунги ер силкинишидан кейин Фукусима атом станциясидаги вазият нормал экани маълум қилинди.
XS
SM
MD
LG