Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:30

Оқ Уйда террор таҳдиди муҳокама қилинди


Оқ Уйда террор таҳдиди бўйича юқори даражали учрашув бўлиб ўтди.

Дунёдаги Америка манфаатларига террор таҳдиди мавжуд бўлгани боис Вашингтон америкалик сайёҳларга огоҳлантириш эълон қилган ва ўн еттида исломий давлатдаги АҚШ элчихоналари ва консулликларига идорани вақтинча ёпиш ҳақида кўрсатма берган.

Якшанба кунги юқори даражали учрашув муқаддас Рамазон ойида юзлаб Ал-Қойда аъзолари қамоқхоналардан қочгани сабабли Интерпол дунё бўйлаб огоҳлантириш эълон қилганидан кейин ўтказилди.

Маълумотларга кўра, жанггариларнинг қамоқхоналардан қочиши воқеалари тўққиз давлатда, жумладан, Ироқ, Ливия ва Покистонда содир бўлган.

Оқ Уйдаги юқори даражали учрашувда АҚШ Президенти Барак Обама иштирок этмади.
XS
SM
MD
LG