Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:30

Афғонистонда камида 16 киши ҳудкуш ҳужум қурбони бўлди


Жалолобод шаҳридаги ҳужум уюштирилган Ҳиндистон консуллиги биноси.
Жалолобод шаҳридаги ҳужум уюштирилган Ҳиндистон консуллиги биноси.
Афғонистон шарқидаги Нангархор вилояти маркази Жалолобод шаҳрида 4 август куни содир бўлган кучли портлашда камида 16 киши нобуд бўлди.

Бир кун олдин Жалолободдаги Ҳиндистон консуллигига худкуш ҳужум уюштирилган эди.

Маҳаллий хавфсизлик хизмати ходими Маасумхон Хошимийга кўра, бомба шаҳар марказида давлат прокурорининг машинаси ўтиб кетаётган пайтда портлаган.

Хошимий Озодликка ҳужум оқибатида прокурор, унинг уч нафар қўриқчиси ва тинч аҳолидан 12 киши жароҳат олганини айтди.

Хавфсизлик ходимига кўра, яраланган одамлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Шанба куни Жалолободдаги Ҳиндистон консуллигига уюштирилган ҳужумда тинч аҳолидан тўққиз киши ўлган.

Ҳужумлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG