Линклар

Бухоро вилоятидаги саноат корхоналарининг 23 фоизи жорий йил биринчи ярмида фаолият юритмади.

Вилоят ҳокимияти матбуот хизматига асосланиб Uzinform.com ахборот порталининг билдиришича, ўз навбатида бу вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга салбий таъсир кўрсатган.

Вилоят маъмурияти маълумотига кўра, Бухорода 2080 та саноат корхонаси бўлиб улардан 476 таси ўз ишини тўхтатган.

Хабарда саноат корхоналари ишламаётгани сабаблари маълум қилинмаган.

Бухоро вилоятнинг жорий йил биринчи ярмидаги ижтимоий-иқтисодий ривожига оид ҳисоботга кўра, 2013 йил биринчи ярмида вилоятида ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йил шу даврига нисбатаин 109 фоизгача ўсган.
XS
SM
MD
LG