Линклар

Ўзбекистон Кисловодскдаги шифохонага $ 2,6 миллион сарфламоқчи


Россиянинг Ставропол ўлкаси Кисловодск курорт шаҳридаги “Ўзбекистон” санаторийсининг 3-биноси реконструкция ва таъмирдан сўнг қайта очилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Давлат мулк қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон президенти маъмурияти ҳузуридаги Тиббий-санитария бирлашмаси бошлиғи Фарход Тошбеков Давлат архитектура қурилиши раҳбари ўринбосари Муҳаммаджон Шодиев ва бошқа расмийлар қатнашган.

Ставропол янгиликлари нашри хабарига кўра, Азиз Абдуҳакимов жорий йил охирига қадар мазкур шифохонага 2,6 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағ сарфланиши режаланганини айтган.

Ўзбекистон делегацияси Ессентуки шаҳрида Ставропол ўлкаси, Ессентуки ва Кисловодск шаҳарлари раҳбарлари билан учрашган.

Мулоқот чоғида “Ўзбекистон” санаторийси ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

2013 йил октябр-ноябр ойларида қурилганининг 80 йиллиги нишонланадиган "Ўзбекистон" санаторийси ҳудуди 1,5 гектарни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG